Samsung автономлик «мегамонстр»и – арзон Galaxy M31 смартфони рекламасини бошлади

  •   DiMaX
  •  3671
  •  06.02.2020 17:04

Samsung автономлик «мегамонстр»и – арзон Galaxy M31 смартфони рекламасини бошлади

Ўтган йилнинг сентябрида чиққан арзон Galaxy M30s смартфони нақ 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга. Жанубий кореялик техногигант энди унинг давомчиси – Galaxy M31 модели намойишига тайёргарлик кўряпти.

ЎҚИНГ: Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

Galaxy M31 ҳам гудди шундай гигант сиғимли батареяга эга бўлишини манбалар Samsung’га яқин тасдиқламоқда. Шунингдек, арзон смартфонлар туркумининг кутилаётган вакили яна бир зўр жиҳатга – асосий модули нақ 64 мегапикселлик камерага ҳам эга!

Samsung ушбу смартфонда ҳам ўзининг Exynos 9611 платформасини қўллайди, яъни – унинг самарадорлиги Galaxy M30s моделига нисбатан айтарли ўзгармайди. Galaxy M31 диагоналига 6,4 дюймлик, олд камера учун кемтикли Super AMOLED дисплейга эга. Уни тезкор хотираси 4 ёки 6 ГБ, ички хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик конфигурацияларда сотиб олиш мумкин бўлади.

Шу тариқа, Galaxy M31 смартфони Galaxy M30s моделидан бош камераси билангина фарқланади, унинг нархи борасида эса ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Galaxy A41 бенчмаркда: Samsung уни арзон қилиш учун кутилмаган ишга қўл урибди!