Samsung «автономлик монстри» – ҳамёнбоп смартфонини аллақачон ишлаб чиқара бошлади («жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  1607
  •  30.12.2020 15:05

Samsung «автономлик монстри» – ҳамёнбоп смартфонини аллақачон ишлаб чиқара бошлади («жонли» расмлар)

Жанубий кореялик техногигантнинг Samsung Galaxy M12 смартфони олдинроқ сертификациядан ўтгани ҳақида ёзган эдик. Яқинда эса ушбу квадрокамерали қурилма Geekbench синовида ҳам кўриниш берган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy M12 қурилмасининг асосий ўзига хосликларидан бири – унинг нақ 7000 мА/соатлик аккумуляторидир. Унинг корпусида квадрокамера, 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда USB-C порти ҳам бўлади.

Инсайдерларнинг хабар беришларича, Samsung аллақачон Ҳиндистоннинг Нойда шаҳридаги заводида Galaxy M12 моделини оммавий ишлаб чиқаришга киришган. Бунинг исботи сифатида эса гаджетнинг корпуси акс этган қуйидаги «жонли» суратларни тарқатишмоқда:

Корпус расмига қарасак, Galaxy M12 ҳақида олдин тарқалган маълумотларда акс этганидек, унинг олд камераси учун томчисимон кемтикни кўрамиз. Иккинчи суратда эса моделнинг номи – «M12» ёзуви ҳам туширилган.

Шу билан бирга, Samsung India сайтида модел рақами SM-M12FG / DS бўлган Galaxy F12 смартфонини қўллаб-қувватлаш саҳифаси ҳам пайдо бўлган. Бу қурилма ўша Galaxy M12 моделининг глобал версияси бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Бўлажак бестселлер – арзон Galaxy A72 тақдимот олдидан Geekbench’да имтиҳон топширди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.