Samsung бармоқ изи сканерига эга ўрама экранли қурилма яратди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1257
  •  03.01.2018 13:54

Samsung бармоқ изи сканерига эга ўрама экранли қурилма яратди! (+видео)

Қайишқоқ экранлар мобил электрон қурилмаларда янги имкониятлар эшигини очиб беради. Масалан, дисплейни худди қоғоз каби ўраб қўйиладиган қилиш мумкин. Бу борада турли компаниялар иш олиб боришмоқда, аммо Samsung аллақачон илк натижани қўлга киритди, деб ёзади LetsGoDigital.

ЎҚИНГ: Samsung тўлиқ ўрама дисплейли смартфон патентлади

Жанубий кореялик техногигант яқинда патентлаштирган технология ўзига хос техник ечимга эга. Яъни, Samsung мутахассислари яратган OLED-дисплей ўралган ҳолда туради. Уни ёйиш учун эса қурилмани бармоқ изи сканери ёрдамида блокдан чиқариш керак бўлади.

Ихтирочиларнинг фикрига кўра, мазкур қурилманинг корпуси кўндаланг кесимда думалоқ ёки квадрат шаклида бўлиши мумкин.

Ҳали расмий маълумотлар чиқмасидан туриб, PHConcepts канали мазкур қурилманинг концептини яратиб, видеосини YouTube’га жойлаган. Марҳамат, томоша қилинг:

Янги ишланма Samsung’нинг оммавий ишлаб чиқариладиган қурилмаларига қачон татбиқ этилиши ҳозирча номаълум. Эҳтимол, ўрама экранли биринчи гаджет CES 2018 кўргазмасида намойиш этилар. Ким билади, балки кореяликлар бу технологияни кейинги йилги смартфонлари учун захирада ушлаб туришар...

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 қандай бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!