Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

  •   DiMaX
  •  2081
  •  18.11.2020 10:53

Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

Жанубий кореялик техногигант одатда ўзининг мобил қурилмаларини Android’нинг иккита навбатдаги талқинигача янгилайди. Лекин Samsung апдейт масаласига бу йил ўзгача ёндашмоқда – энди аксарият моделлар Android’нинг учта навбатдаги талқинини қабул қилади.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Бироқ шу кунларда Samsung кутилмаган бир ишга қўл урди – беш йил аввал чиққан Galaxy Note 5 ҳамда Galaxy S6 туркумидаги смартфонлари учун янги прошивка тарқата бошлади. Айтиш керакки, уларнинг қўллаб-қувватланиши расман тугалланганига икки йилдан ҳам ошиқ вақт бўлган.

Galaxy Note 5 фаблетига келаётган прошивка N920SKSS2DTJ2 версиясида, Galaxy S6, Galaxy S6 Edge ҳамда Galaxy S6 Edge+ смартфонлари учун эса G928SKSS3DTJ3 талқинида. Ушбу апдейтлар дастлаб Жанубий Кореядаги фойдаланувчиларга тарқатилган, энди эса дунё бўйлаб бошқа ҳудудларга ҳам юборилмоқда.

Қизиғи шундаки, прошивкаси янгиланганидан кейин ҳам Galaxy Note 5 ҳамда Galaxy S6 моделлари аввалгидек Android 7.0 Nougat операцион тизим талқинида ишламоқда ва ўша – 2018 йил сентябрдаги хавфсизлик патчларига эга. Умуман, янгиланишдаги ўзгаришлар рўйхати унчалик катта эмас; шунга қараганда, Samsung бу смартфонлар прошивкасида қандайдир ҳимоя заифлиги борлигини пайқаб қолган ва уни бартараф этиш учун дастурий таъминотларни янгиламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Ўзбекистон: 30 ноябргача смартфон олинг – повербанк сизга совға!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.