Samsung бехосдан Galaxy Watch’нинг сурат ва жиҳатларини эълон қилиб юборди

  •   DiMaX
  •  666
  •  24.07.2018 14:19

Samsung бехосдан Galaxy Watch’нинг сурат ва жиҳатларини эълон қилиб юборди

Жорий йилнинг 9 августида жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy  Note 9 фаблетини намойиш этмоқчи. Шу билан бирга, мазкур тақдимотда янги авлод – Galaxy Watch «ақлли» соати ҳам оммага расман кўрсатилади.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9 билан бирга Samsung яна иккита махфий қурилма кўрсатмоқчи

Samsung компанияси бугун тасодифан ўз смарт-соати ҳақидаги маълумотларни ва унинг суратларини расмий сайтига чиқариб юборди. Жанубий кореялик гигантнинг «ақлли» соати номи бўйича ҳозиргача давом этиб келаётган иккиланишлар шу билан барҳам топди – уни Galaxy Watch деб аташгани аниқ бўлди.

Таъкидлаш керакки, ушбу маълумот Samsung компаниясининг АҚШдаги расмий сайтида бехосдан эълон қилинган. Сайт маъмурлари бу хатоликни пайқаб қолиб, тезда маълумотларни ўчиришган, аммо шунгача сайтдан олинган скриншотлар ҳам етарли...

ЎҚИНГ: Кўринмас дисплейли илк «ақлли» соатлар

Хулласи калом, Samsung Galaxy Watch ҳам, худди Apple Watch сингари, икки хил ўлчамдаги вариантларда тақдим этилади. Экран диагонали 1,19 ва 1,3 дюймга тенг бўлган ушбу қурилмаларнинг корпуслари тегишлича 38 ва 42 миллиметрлик катталикка эга.

Samsung сайтида кўрсатилгани – 42 корпуси миллиметрлик, Rose Gold рангидаги версияси бўлиб, у SM-R810NZDAXAR модел рақами билан белгиланган. Смарт-соат аккумулятори 500 мА/соат, 38 миллиметрлик Galaxy Watch’ларда эса ундан камроқ ток сиғимига эга бўлиши тахмин қилинаётир.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!