Samsung биринчи арзон камерофонининг тақдимот кунини айтди!

  •   DiMaX
  •  877
  •  24.09.2020 16:32

Samsung биринчи арзон камерофонининг тақдимот кунини айтди!

Яқиндагина биз Samsung компанияси янги – Galaxy F туркумида арзон камерофонлар туркумига асос солганлиги ҳақида ёзган эдик. Мазкур сериянинг илк вакили – Galaxy F41 модели эса октябрнинг бошида чиқади.

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этмасиданоқ Galaxy F41 арзон камерофонининг расм ва хусусиятларини Google сотиб қўйди

Samsung аллақачон ушбу янги туркумдаги биринчи – Galaxy F41 моделининг намойиш кунини эълон қилди. Унга кўра, мазкур камерофон 8 октябрь куни Ҳиндистонда ўтказиладиган тадбирда кенг оммага кўрсатилади.

Расмий суратларда акс этишича, Galaxy F41 смартфони Infinity-U туридаги, яъни томчисимон кемтикли S-AMOLED экранга эга. унинг автономлиги учун эса анча сиғимдор – 6000 мА/соатлик батарея масъул.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янги смартфон кўп жиҳатидан Samsung’нинг арзон «мегамонстр»и – Galaxy M31 моделига ўхшаш бўлади. Лекин унинг «ички дунёси» ўзгача – Exynos 9611 процессори, 6/8 ГБлик тезкор ва 64/128 ГБлик доимий хотира, NFC чипи...

Шунингдек, Galaxy F41 уч модулли камерасидаги асосий датчик 64 мегапикселлик, олд камера сенсори эса 32 мегапикселлик бўлишини ҳам айтишмоқда. Компания уни 200–300 АҚШ доллари орасида баҳолаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 FE намойиш қилинди: нарх ва хусусиятлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!