Samsung биринчи чорак якунларини эълон қилиш арафасида: «Уч юлдуз» фойда қилдими ёки зарар?

Samsung биринчи чорак якунларини эълон қилиш арафасида: «Уч юлдуз» фойда қилдими ёки зарар?

2020 йилнинг биринчи чораги билан ҳам аллақачон хайрлашдик. Айни дамда компаниялар ушбу давр учун молиявий ҳисобот тузмоқдалар.

Жанубий Кореядан берилган хабарларга кўра, Samsung бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш, сотиш ва маркетингга таъсир кўрсатган COVID-19 авж олганига қарамай, биринчи чоракда «нисбатан яхши» даромад олгани ҳақида хамир учидан патир бермоқда.

Yonhap ахборот агентлиги компания савдолари ҳажми 55,31 трлн вон (қарийб 45 миллиард доллар) бўлганини тахмин қилмоқда. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга кўпдир. Операцион фойда деярли бир хил, аммо тахминий рақамлар 6.22 триллион вонлик савдо ҳажмини кўрсатмоқда, бу 2019 йил 1-чорагига нисбатан 0.09% пасайишдир.

Samsung ўз ҳисоботининг бир қисмини келгуси ҳафта эълон қилиши кутилмоқда, чораклик тўлиқ ҳисобот эса одатда ой сўнгида тақдим қилинади. Таҳлилчилар компаниянинг мобил бизнеси катта зарба кўрганини тахмин қилишмоқда, сабаби Samsung Ҳиндистон, Бразилия ва Россиядаги базаларини ёпишга мажбур бўлган. Сармоя агентликларидан бирининг тахминича, ўтган чоракда корейс техногиганти 62.2 миллион дона смартфон сотган, бу эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 71.5 миллион дона кам демакдир.

Samsung'ни қутқариб қолган омил яримўтказгичлар савдоси бўлиши керак, чунки сервер чиплари бўлган талаб ҳали ҳам етарлича.

ЎҚИНГ: Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан