Samsung биринчи галда Android 12’га ўтувчи смартфонларини расман айтди

  •   DiMaX
  •  1240
  •  29.07.2021 10:05

Samsung биринчи галда Android 12’га ўтувчи смартфонларини расман айтди

Яқинда биз Xiaomi компанияси олтита русумдаги смартфонларида Android 12 операцион тизимини синаб кўраётгани ҳақида ёзган эдик. Samsung ҳам бу борада ундан қолишмасликка ҳаракат қилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Samsung'ни ортда қолдириб етакчиликни қўлга олди

Samsung яқин орада ўзининг биринчи партия смартфонлари учун Android 12 бета-версиясини чиқаради. Бу ҳақда расмий форумда эълон қилган компания вакилининг таъкидлашича, мазкур апдейт янги авлод фойдаланувчи интерфейсини ҳам ўз ичига олади.

Расмий эълонга кўра, Android 12 операцион тизимини ҳамда Samsung One UI 4.0 график қобиғини биринчи тўлқинда Galaxy S21, S21+ ҳамда S21 Ultra флагманлари эгалари синаб кўра оладилар. Ушбу моделлар эгалари тест дастурида иштирок этиш учун Samsung Members иловасида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Бунда бирор муддат кўрсатилмаяпти, шунчаки илк бета-версия «тез орада» чиқиши айтилган. Шунингдек, янги прошивка қайси ҳудудлардаги фойдаланувчиларга тақдим этилиши масаласига ҳам аниқлик киритилмаган.

ЎҚИНГ: Иккита янги Galaxy смартфонларига тизим янгиланиши келмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!