Samsung бизнинг Galaxy S21 FE ҳақида унутишимизни хоҳламоқда

Samsung бизнинг Galaxy S21 FE ҳақида унутишимизни хоҳламоқда

Galaxy S21 FE релизи борасида кўпчилик умидвор бўлган эди. Смартфон аввалига августда тақдим қилиниши кутилган эди, лекин бундай бўлмади. Кейин, сентябрни кута бошладик. Яна бўлмади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 смартфонининг корпус ўлчамлари iPhone 13 билан таққосланди

Тақдимот яқинлашиб келаётганига ишора берувчи кўплаб маълумотларга қарамай, олдин хабар берганимиздек, Galaxy S21 FE номли қурилма умуман дунё юзини кўрмаслиги мумкин. Samsung энди ҳатто Galaxy S21 FE'га алоқадор барча далил ва маълумотларни йўқ қилишга киришди.

Galaxy S21 FE қўллаб-қувватлаш саҳифалари ўчирилди

Охирги бир неча ой ичида Galaxy S21 FE ҳақида талайгина маълумот сиздирилди. Смартфоннинг рендерлари, фойдаланувчи йўриқномаси, оператор листини кўргандик ва ҳатто Samsung веб-сайтида қурилма келтириб ўтилгани гувоҳи бўлган эдик.

Янги Samsung смартфони чиқиши арафасида компания ўз веб-сайтларида қурилма учун қўллаб-қувватлаш саҳифасини яратади. Яқинда Galaxy S21 FE учун қўллаб-қувватлаш саҳифалари пайдо бўла бошлади. Саҳифаларда қурилма модель рақами SM-G990B экани кўрсатилган эди. Бу эса нафақат смартфон тайёр бўлаётгани, балки тез орада бозорга чиқишини ҳам англатган эди.

Афтидан, Samsung бу саҳифаларни ўчириб юбора бошлади. Гонг Конг, Сингапур, Жанубий Африка, Левант ва бошқа мамлакатлардаги Samsung сайтларидан Galaxy S21 FE қўллаб-қувватлаш саҳифаси ўчириб ташланган. Саҳифага кирсангиз, «Ҳавола ҳозир мавжуд эмас» деган хабар пайдо бўлади.

Galaxy S21 FE бекор қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан икки кун ўтиб мазкур воқеанинг содир бўлганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Ушбу қарор ортидаги сабаб чип етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Ҳам Galaxy S21 FE, ҳам Galaxy Z Flip 3 айни бир хил чип — Snapdragon 888 SoC'дан фойдаланади. Galaxy Z Flip 3 Samsung кутганидан яхшироқ сотилаётгани боис компания барча эътиборини букламафонга қаратмоқда.

Бу, албатта, мухлислар ҳафсаласини бир қилди, лекин шундай бўлиши ҳақида олдиндан сезган эдик. Букламафонларга эътибор қаратиш учун Samsung бу йил Note'лардан воз кечди. Note'лар олдида FE шунчаки пиёда холос.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'дан сўнг, S22 ҳамда S22+ смартфонларининг рендерлари эълон қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!