Samsung болалар учун махсус планшет тақдим қилди

Samsung болалар учун махсус планшет тақдим қилди

Samsung Galaxy Tab S4 флагман планшети янги талқинда, нисбатан арзон нархда "Galaxy Tab A 10.5" номи билан тақдим қилинди. Янги девайс оилавий планшет бўлиб, кундалик фойдаланиш, кўнгилочар ва мультимедиа маҳсулотларини кўришга мўлжалланган.

Galaxy Tab S4 моделига нисбатан экран бир оз соддароқ: Galaxy Tab S4 10,5 дюймли экран билан таъминланган. Унинг учун IPS матрица танланган. Экраннинг тасвир намойиш қилиш аниқлиги 1920х1200 пикселни ташкил қилади.

«Юрак» учун планшетга кўпчилик арзон смартфонларга ўрнатилган Snapdragon 450 процессори танланган. Девайсдаги тезкор хотира 3 Гб, доимий хотира сиғими 32 Гб. Доимий хотирани қўшимча хотира картаси ёрдамида 400 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Samsung Galaxy Tab A 10.5 аккумуляторининг ток сиғими диққатга сазовор - 7300 мА соат.

Олд камера 5 Мп, бош камера 8 мегапикселли. Планшетни USB Type-C орқали қувватлаш мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат - 4 та динамикдан иборат Dolby Atmos овоз узатиш тизими.

Samsung Galaxy Tab A 10.5 моделига Android Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Компания тизимни яратишда асосий урғуни бир нечта режимларни ишлаб чиқаришга қаратади. Мисол учун, "Болалар режими" орқали ота-она боланинг планшетдан фойдаланиш вақти, контентини назорат қилиб боради.

Янги планшет LTE, яъни сим-картали ёки Wi-Fi тармоғига мўлжалланган икки талқинда ишлаб чиқарилмоқда. Galaxy Tab A 10.5 савдоси 24 август куни старт олади. LTE‑модемга эга талқин $450, фақат Wi-Fi тармоғида ишлайдиган талқин $380 доллардан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.