Samsung буни уддалади: ҳатто 1,8 метрдан ташлагандаям синмайдиган – «ўлмас» қайишқоқ дисплей!

  •   DiMaX
  •  1403
  •  26.07.2018 10:36

Samsung буни уддалади: ҳатто 1,8 метрдан ташлагандаям синмайдиган – «ўлмас» қайишқоқ дисплей!

Жанубий кореялик техногигант турли йўналишларда изланишлар олиб бориб, яхши ютуқларга эришмоқда. Жумладан, Samsung Display компанияси вакиллари бугун яна битта муваффақият ҳақида хабар беришди.

ЎҚИНГ: Инқилобий буклама смартфон – Galaxy X тақдимоти ва савдога чиқарилиш вақти айтилди

Хабарга кўра, жанубий кореяликларнинг синмайдиган қайишқоқ дисплейлари АҚШ ҳудудида сертификациядан ўтган. Энди бундай экранларни смартфонлардан тортиб ҳарбий техникагача – турли қурилмаларда қўллай бошлашади.

Янги букилувчан дисплей АҚШнинг хавфсизлик техникаси соҳасидаги стандартлаш ва сертификация компанияси – Underwriters Laboratories Inc. томонидан тасдиқланган. Бу ердаги синовлар жараёнида Samsung’нинг янги ишланмаси қаттиқ юзага 1,2 метр баландликдан 26 марта тушишга ҳам бардош берган. Шунингдек, бу дисплей ҳароратнинг -32 дан то 71 °С гача бўлган ўзгаришларига чидамлилигини намоён этган.

«АҚШ ҳарбий стандартлари талабларидан анча юқори бўлган 1,8 метрдан ташланганида ҳам Samsung Display’нинг янги дисплейи меъёрий ҳолатда ишлайверади ва унда ҳеч қанақа шикаст аломатлари сезилмайди», – дейди Underwriters Laboratories вакили.

Samsung Display ходимларининг сўзларига кўра, янги қайишқоқ панель OLED технологияси бўйича ишланган. У ўта мустаҳкам асосга ва ишончли пластик қопламага эга. Samsung бундай дисплейларни яна автомобиллар, портатив консоллар, планшет ва бошқа жиҳозлар учун ҳам қўлламоқчи.

ЎҚИНГ: Дроп-тест: Экспертлар оммабоп 12 смартфон орасидан энг «ўлмас»ини аниқлашди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.