Samsung чекланган миқдордаги янги Galaxy қурилмаларини чиқарди

Samsung чекланган миқдордаги янги Galaxy қурилмаларини чиқарди

Samsung компанияси Жанубий Кореялик мода дизайнери, JUUN.J билан ҳамкорликда янги Galaxy қурилмалари коллексиясини тақдим қилди. Чекланган миқдордаги Galaxy Z Fold/Flip 4, Galaxy Buds 2 Pro ва Galaxy Watch 5 серияси асосан қора рангларда, бироз оқ аралаш дизайнда чиқарилган бўлиб, улар ҳар доимгидек махсус қадоқланган қутиларда қўшимча аксессуарлар билан чиқарилган.

갤럭시 준지(JUUN.J) 에디션

Уларнинг нархи қуйидагича:

  • Galaxy Z Fold4: $1,550
  • Galaxy Z Flip4: $1,040 
  • Galaxy Watch5: (40 мм): $260 
  • Galaxy Watch5: (44 мм): $280 
  • Galaxy Buds2: $230 

Афсуски, чекланган нашрдаги қурилмалар фақат Жанубий Кореядаги онлайн дўконлар ва Galaxy Campus'ларида сотувга чиқарилган.

ЎҚИНГ: Android смартфонлари учун "динамик орол" иловаси чиқарилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!