Samsung четга чиқиб туриши керак: Huawei дунё бозорида биринчи бўлмоқчи

  •   Saroy
  •  1028
  •  06.08.2018 10:53

Samsung четга чиқиб туриши керак: Huawei дунё бозорида биринчи бўлмоқчи

Huawei компанияси  Apple’ни қувиб ўтгандандан кейин пойгада тезликни оширишга бўлган иштиёқи янада кучайиб кетди, чамаси.  Энди компания смартфонлар бозорида ягона лидерга айланмоқчи. Дарвоқе, компания  аввал лидерликни эгаллаш 3-4 йилда амалга ошади деган бўлса, энди бу муддат узоқ эмас дейишмоқда. Улар кўзланган маррага бир йилда ҳам етса бўлади, деб баёнот берди.

Huawei компаниясининг истеъмол бозори билан ишлайдиган бўлими раҳбари Ричард Ю фикр билдиришича,  Huawei Samsung’ни  2021 йилда эмас, балки ҳадемай, яъни келаси йил охиригача қувиб ўтади.  «2019 йилда  биз иккинчи, ҳатто  биринчи рақамли компанияга ҳам айланишга ишончимиз комил”, дея таъкидлади Ричард Ю.

ЎҚИНГ:2018 йил, август: Хитойда «бестселлер» смартфон аниқланди

Аммо компания кўзлаётган маррасига тиш осон эмас. Бунинг бир нечта сабаби бор!

Биринчидан,   Apple устидан қозонилган ғалаба барқарор бўлмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, компания смартфонлар сотувида олдинга чиқиб олгани фақат жорий йилнинг иккинчи чорагида юз берди.  2017 йил ёзда ҳам Huawei  смартфонлар савдоси бўйича  дунё бўйича иккинчи ўринга чиқиб олганди. Аммо  янги авлод iPhone’нинг тақдимотидан кейин иккинчи ўринни яна эгасига қайтариб беришга мажбур бўлганди. Ҳозирги вазиятда ҳам шундай бўлиши мумкин, чунки “олмачи”лар бу йил смартфоннинг бир йўла учта моделини  бозорга шайлаб турибди

Иккинчидан, Samsung’ни қувиб ўтиш ҳам  Huawei  ўйлагандек осон эмас. Чунки иккинчи чоракликда карейслар 71.5 миллион дона смартфон сотган бўлса, Huawei — 54.2 миллионта.  Аммо  Samsung савдоси тобора пасайиб, Huawei компанияси юксалиб бораётганини ҳам назардан қочирмаслик керак. Яна бир маълумот: бу йил  Huawei  200 миллионта самартфон сотишни мўлжаллаб турибди.

ЎҚИНГ:Тахлама экранли смартфон: Huawei биринчи бўлмоқчи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!