«Samsung, четроқ сурил, Xiaomi, сен нарироққа ўт!» – Realme ҳам «бели бақувват» арзон смартфон чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  1961
  •  14.07.2020 14:55

«Samsung, четроқ сурил, Xiaomi, сен нарироққа ўт!» – Realme ҳам «бели бақувват» арзон смартфон чиқаряпти

Шу кунгача Samsung арзон смартфонлар туркумидаги Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31 моделларини нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозлаган. Энди навбатдаги – Galaxy M31s телефони ҳам шундай «бели бақувват» бўляпти.

ЎҚИНГ: Арзон «автономлик монстри» – Galaxy M31s хусусиятларини Geekbench фош этди

Oppo компаниясига қарашли Realme суббрендининг Индонезиядаги маркетинг директори Instagram орқали янги тизерни эълон қилди. Унга кўра, яқин орада бу бренд ҳам 6000 мА/соатлик батареяга эга смартфон намойиш қилади.

Афсуски, «бели бақувват» Realme смартфонининг модели, техник хусусиятлари, нархи ва тақдимот санаси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Лекин барибир, янги қурилмаси билан у асосий рақиб – Xiaomi компаниясининг Redmi брендидан бир поғона устунликни намоён этиши аниқ.

Дарвоқе, яқиндагина яна бир компания яқинда 7 дюймлик экран, стереодинамик ва 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлган янги смартфонини атиги 130 доллардан сота бошлаган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти