Samsung чиқариб улгурмаган Galaxy A82 илк анбоксинг видеода!

  •   DiMaX
  •  790
  •  08.04.2021 17:03

Samsung чиқариб улгурмаган Galaxy A82 илк анбоксинг видеода!

Жанубий кореялик гигант куни кеча ўзининг Galaxy F02s ҳамда Galaxy F12s русумли смартфонларини намойиш қилди. Аслида булар тегишлича Galaxy A02s (Galaxy M02s) ва Galaxy A12 (Galaxy M12) қурилмаларининг қайта номланган клонларидир.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Samsung энди ўрта нарх тоифасига мансуб яна бир – Galaxy A82 смартфонини тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Компания ҳали уни расман намойиш этгани йўқ, аммо UBXTech номли YouTube-канал аллақачон унинг биринчи анбоксинг видеосини эълон қилди.

Видеолавҳада Galaxy A82 моделининг асосий техник хусусиятлари ҳам айтиб ўтилган. Ушбу қурилма диагоналига 6,7 дюймлик, FullHD+ форматли Super AMOLED экранга эга. Унинг тирқишига 32 мегапикселлик олд камера жойланган. Смартфоннинг бош камераси эса 64 + 12 + 8 мегапикселлик сенсорларни ўзида жамлаган.

Samsung мазкур маҳсулотини Snapdragon 855+ процессори базасида тайёрлаган ва 5/128 гигабайтлик тезкор/ички хотира билан таъминлаган. Унга қадоқданоқ Android 11 операцион тизим талқини устига қурилган One UI 3.1 график қобиғи ўрнатилган.

Galaxy A82 орқа панели пластикдан ишланган, 5000 мА/соатлик аккумулятори 15 ваттлик тезкор қувватлана олади. Манбага кўра, бу смартфон апрелнинг охирида тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!