Samsung чиқармаган Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra аллақачон Хитойда сотила бошлади! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  1999
  •  06.01.2021 14:10

Samsung чиқармаган Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra аллақачон Хитойда сотила бошлади! (+«жонли» суратлар)

Жанубий кореялик техногигант куни кеча 2021 йилги биринчи Galaxy Unpacked тадбирининг санасини расман айтди. Унда кутиладиган асосий маҳсулотлар – Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманларидир. Лекин аллақачон...

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманини Samsung нақ $700 чегирма билан таклиф этяпти!

Тиниб-тинчимаган хитойликлар эса аллақачон Samsung Galaxy S21+ ва Galaxy S21 Ultra моделларининг клонларини яратиб, бозорга чиқаришибди. Уларнинг «жонли» расмини таниқли инсайдер ва дизайнер Бен Гескин (Ben Geskin) эълон қилди:

Клон-смартфонларнинг ташқи кўриниши Samsung флагманларининг дизайни борасида инсайдерлар чиқарган маълумотлардагига жуда ўхшаш. Лекин уларнинг техник хусусиятларига, шунингдек нархларига ҳам Бен Гескин бирор аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни ушбу флагманлар билан бирга Samsung Galaxy Buds Pro русумли буткул симсиз қулоқчин ҳам намойиш этилади. Хитойликлар тез орада унинг ҳам клонини тайёрлаб бозорга чиқаришса ажабмас...

ЎҚИНГ: Барча вариантлардаги Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra нархлари чиқди: чинданам Galaxy S20’лардан арзон!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!