Samsung дамини олсин - 64 МПлик илк смартфонни биринчи бўлиб Realme кўрсатади!

Samsung дамини олсин - 64 МПлик илк смартфонни биринчи бўлиб Realme кўрсатади!

64 мегапикселлик камерага эга илк смартфонни кўпчилик тахмин қилганидек биринчи бўлиб Samsung компанияси эмас, балки Realme тақдим қиладиганга ўхшаябди. Тармоқда аллақачон 64 мегапикселлик Realme смартфонида олинган илк расмий сурат ҳамда камера модули кўриниши тарқалиб улгурган. Шунга кўра, тез орада компания ўзининг янги флагманини тақдим қилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 855’га қарши ҳамёнбоп Realme X, Realme X Lite ва Realme X Pro флагманлари жангга тайёр!

Realme интригует снимком с 64-мегапиксельной квадрокамеры нового смартфона

Realme компанияcи маркетинг бўлими бошлиғи ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги моделдаги смартфон камераси ёрдамида олинган расмни жойлаган. Унда шаҳарнинг чиройли манзарасини ҳамда пастки чап бурчакда камера тўрт модул ва асосий камера аниқлиги 64 мегапикселлигига ишора қилувчи "сувли" белгини кўриш мумкин.

Тармоқларда тарқалган қуйидаги рендер эса камера модули кўринишини ўзида акс эттирган. Суратдан кўриш мумкинки, камера бир учтунга тизилган қаторасига тўртта датчикни бирлаштирган. Булар 64 МПлик Samsung ISOCELL Bright GW1, кенг бурчакли, оптик зумли ҳамда макрорежимли датчиклар бўлиши мумкин. Шунингдек ён тарафдан фоточақноқ ўрин олган. 

64-мегапиксельная четверная камера Realme показалась на первом изображении

Ҳозирча ушбу модел қандай аталиши ҳақида маълумот берилмаган. Янги модел сўнгги вақтларда кўп гапирилаётган Realme 4 Pro ёки Realme X Pro бўлиши мумкин. Смартфон намойиши эса кейинги ой бошида Шанхайда бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши мумкин. Ушбу кўргазмада шунингдек Oppo’нинг экраности камерали дунёдаги илк смартфони, Vivo'нинг 120 ваттлик тезкор қувват олувчи 5G смартфони намойиш қилиниши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.