Samsung`дан навбатдаги Galaxy A9 смартфонлари

Samsung`дан навбатдаги Galaxy A9 смартфонлари

Samsung компанияси Galaxy туркумига мансуб иккита янги смартфон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Булар A9 ва A9 Pro.

Samsung Galaxy A9 мазкур туркумдаги энг йирик смартфон бўлади. Galaxy A9 Pro смартфонининг техник имконияти яна такомиллаштирилади. Бу  ҳақида махсус манбаларга таяниб, Sam Mobile хабар қилган.

Galaxy A9 Pro

Samsung Galaxy A9 Pro смартфони қандай бўлиши ҳали номаълум. Уни такомиллаштириш ишлари давом этмоқда, деб ёзади Sam Mobile. Янги модель SM-A9100(Galaxy A9 – SM-A9000) серия рақами остида ишлаб чиқарилади.

Иккинчи гигант?

Янги флагман Galaxy A9 ўз туркумида энг йириги бўлиши ҳақида маълумотлар берилганди. Қурилма 4 000 мАс қувватга эга кучли батарея ва 6-дюйм дисплей билан таъминланади.

Samsung Galaxy A9 Pro шу туркумга мансуб аввалги авлод смартфонларидан яхшироқ ва кучлироқ бўлиши шубҳасиз. Аммо қайси мезонларга кўра—ана шуниси ҳануз мавҳумлигича қолмоқда.