Samsung’дан янги акция: “iPhone’ни топшир ва Galaxy S8’га 560 доллар чегирма берамиз!”

Samsung’дан янги акция: “iPhone’ни топшир ва Galaxy S8’га 560 доллар чегирма берамиз!”

Samsung компанияси 1 июндан бошлаб Россияда trade-in лойиҳасини эълон қилди. Унга кўра iPhone фойдаланувчилари ўзларининг қадрли смартфонларини 30 июнга қадар бренднинг расмий дўконларига топшириб, чегирма асосида Galaxy S8 флагманини сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Акция қоидаларига кўра, агар харидор кореялик IT-гигантнинг янги флагманидан фойдаланишга қарор қилса, унинг эски айфони ўзига қараб 560 АҚШ долларигача баҳоланади ва бу нарх дўкондаги Galaxy S8, Galaxy S7 ёки Galaxy S7 edge нархидан олиб ташланади.

Ишлаб чиқарувчининг сайтида ёзилишича, мазкур лойиҳа доирасида iPhone брендининг эски ва янги, жумладан iPhone 7 Plus, iPhone 7, iPhone 6s Plus, iPhone 6s, iPhone 6 Plus ва iPhone 6 моделлари қабул қилинади.

Харидорлардан имкон қадар яхши ҳолатдаги, уриниб қолмаган смартфонларни тақдим этиш сўралмоқда.

iPhone моделидан келиб чиқиб белгиланган чегирма миқдори:

iPhone 7 Plus – 560 доллар.
iPhone 7 – 475 доллар.
iPhone 6s Plus – 475 доллар.
iPhone 6s – 385 доллар.
iPhone 6 Plus – 300 доллар.
iPhone 6 – 245 доллар.

Эслатиб ўтамиз, фирманинг Россиядаги расмий дўконларида Galaxy S8 950, Galaxy S8 Plus эса 1040 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Акция июннинг сўнгига қадар Россиядаги фирма дўконларида давом этади. Samsung бу фойдаланилган iPhone смартфонларини нима қилиши маълум қилинмаган.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.