Samsung дунёда биринчи бўлиб 4-разрядли сиғими 4 терабайтга эга SSD-дискни ишлаб чиқармоқда

  •   Saroy
  •  1042
  •  08.08.2018 11:05

Samsung дунёда биринчи бўлиб 4-разрядли сиғими 4 терабайтга эга  SSD-дискни ишлаб чиқармоқда

Компаниянинг янги 4-разрядли қаттиқ жисмдаги QLC-диски аввалги катта сиғимдаги дискларга қараганда ҳам юқори иш самарадорлигига ва тежамкорликка эга бўлади. Куни кеча Samsung ноутбуклар ва бошқа қурилмалар учун янги компонентларни оммавий равишда ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилди.

Компания ҳозирча янги ишланмасининг нархини айтмаяпти, лекин унинг ҳозирда сотилаётган 4 терабайтли  860 Evo диски  1000 доллардан қиммат туради. Таққослаш учун, масалан 4 терабайтли оддий қаттиқ дискни 100 долларга сотиб олишингиз мумкин. Янги  SSD илк бор  4-разрядли тўртбосқичли ячейкада (QLC) қўлланилади ҳамда 4 терабайтли версияда жами  32 128 ГБли чип ишлатилади.

Янги дискнинг ишлаш самарадорлигини бундан аввалги, маълумотларни 540 МБ/с тезликда ўқий оладиган ва 520 МБ/с тезликда ёза оладиган 850 Evo диски билан тенглаштириш мумкин. Шу билан бирга, Samsung компаниясининг маълум қилишича, янги технология хотира ячейкаларини учтадан тўрттага кўпайтириш муаммосидан халос бўлиш имконини беради

Samsung 2018 йилда  1 ТБ, 2 ТБ ва 4 ТБ бўлган қаттиқ дискларни намойиш этишни мўлжалламоқда. Улар 2,5 дюмли форм-факторли ноутбукларга жуда қулай бўлади. Компания шунингдек, мазкур технологияни смартфонлар учун мўлжалланган 128 гигабайтли хотира карталарини ишлаб чиқаришда ҳам қўллашини маълум қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.