Samsung эгилувчан аккумуляторларни намойиш қилди

Samsung эгилувчан аккумуляторларни намойиш қилди

Samsung мутахассислари турли-туман йўналишларда, жумладан, олиб юриладиган электроника ва аккумуляторлар устида астойдил ишлашмоқда. Кичик гаджетларга катта батарея ўрнатиш муаммоси кўндаланг бўлганда инженерлар муаммога бошқача ёндашди. Бунда эгилувчан аккумулятор қўл келади.

Samsung инженерлари ҳар томонга букиш мумкин бўлган аккумулятор яратишди. Ўтказгич сим олиб, ундан тасма ясалди, инженер ишлов бергач аккумуятор пайдо бўлди. Бу худди соат тасмасини эслатади. Ишлаб чиқарувчи бу ноодатий батарея аввалгиларидан бир ярим баробар узоқ вақтга етишини айтмоқда.

Тасмасимон аккумуляторни синаш пайтида одам билаги букилиши даражасида 50 минг марта ҳар ёққа букиб кўрилди, у синовдан яхши ўтди. Бу технологик янгиликни олиб юриладиган электрон қурилмаларнинг тасмасига ўрнатиш мўлжалланмоқда.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда, нафақат, батарея, балки электрон қурилмаларнинг барчасини эгилувчан қилиш устида мутахассислар бош қотирмоқда. Букилувчан микропроцессор ва дисплей яратилиш куни яқин. LG эса ўраладиган телевизорни намойиш қилмоқчи. Келажакда электроника магазинига кириб: “Менга бир метр монитор, бир ярим метр телевизор ва йигирма сантиметр смартфон ўлчаб беринг”, дейдиган кунлар яқинлашмоқда.