Samsung экраности камерали илк девайсини кўрсатди, лекин бу смартфон эмас! (расмий видео)

  •   DiMaX
  •  732
  •  14.01.2021 16:50

Samsung экраности камерали илк девайсини кўрсатди, лекин бу смартфон эмас! (расмий видео)

CES 2021 кўргазмасига бағишлаб Samsung компанияси чиқарган видеороликлардан бирида ҳали чиқмаган бир смартфон кўрсатилган. Олд камераси дисплейнинг остига яширилган бу гаджетнинг Galaxy Note 21 Ultra модели эканлиги айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Компания энди ўзининг экраности камера технологиясини илк бор расмий видеода намойиш этди. Лекин бундай ечим бирор смартфонда эмас, балки дастлаб OLED-дисплейли ноутбукда қўлланар экан. Афтидан, Samsung бу янги технологиясини лаптопларда синаб кўргач, кейин смартфонларда қўлламоқчи.

Хулласи калом, Samsung Display томонидан эълон қилинган видеолавҳани кўрамиз:

Кўрганингиздек, роликда Samsung Display тайёрлаётган янги экранларнинг бошқа афзалликлари ҳам айтиб ўтилган. Лекин, афсуски, бу ечимлар қайси русумлардаги ноутбукларда қўлланаётгани ва уларнинг қачон намойиш этилиши борасида бирор гап йўқ.

Хабарингиз борки, Сентябрь бошида ZTE компанияси «яширин камера»ли илк тижорий смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этган эди. Унинг ҳали сотувга чиқмасиданоқ тарқалган «жонли» суратлари ҳафсалани пир қилган бўлса-да, қурилма савдога чиқибоқ рекорд ўрнатган. Лекин барибир...

ЎҚИНГ: «Кўринмас» селфи-камерали смартфон ўзини оқламади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!