Samsung экраности селфи камерали смартфонлар чиқаришни кейинги йилданоқ бошлайди

Samsung экраности селфи камерали смартфонлар чиқаришни кейинги йилданоқ бошлайди

Сўнгги хабарларга кўра, Samsung'нинг экраности камера технологиясини бозорга олиб киришга қаратилган ҳаракатлари бир қадар ўз мевасини бермоқда ва бундай камера модулини оммавий равишда ишлаб чиқариш шу ойнинг ўзиданоқ бошланади. 

Агар ҳаммаси кўнгилдагидек борса, Samsung UDC (инг. under-display camera — экраности камераси) га эга смартфони учун ойига 30,000 дона камера линзасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу янгилик Galaxy S11'га эмас, балки Galaxy Fold'нинг кейинги авлод вакилига жорий қилиниши керак.

Бироқ, айтиш керакки, компания UDC борасида ҳали ҳам маълум технологик муаммоларга дуч келмоқда. Шаффоф бўлишига қарамай, OLED панель линзага тушаётган ёруғликка таъсир қилиб, тасвир сифатини бузади. 

Кореялик техногигант ҳозирда ушбу масала ҳақида бош қотирмоқда. Авваламбор, OLED панель имкон қадар шаффоф бўлишига эришишга уринилмоқда. Шунингдек, панелнинг тасвир сифатига таъсирини камайтириш учун махсус дастурий алгоритм яратилмоқда.

Бу ҳаракатлар амалий натижа беришига бироз вақт керак, шунинг учун, селфи камеранинг экран остига жойлаштирилишидан хурсанд бўлишга ҳозирча эрта.

ЎҚИНГ: Samsung ўта радикал дизайнни патентлаган экан

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.