Samsung электрон саноат тарихи ҳақида мультипликацион сериал яратди (+видео)

  •   DiMaX
  •  483
  •  02.08.2021 16:57

Samsung электрон саноат тарихи ҳақида мультипликацион сериал яратди (+видео)

Samsung компанияси электрон саноат тарихи ҳақида сўзловчи «The History of the Electronics Industry that Changed the World» номли мультипликацион сериални тақдим этди. Бу хусусда Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: YouTube мобил иловасига иккита фойдали функция қўшиляпти

YouTube орқали ҳозирда Семюэл Морзе ва телеграфнинг яратилишига боғлиқ биринчи қисмни томоша қилиш мумкин:

Кейинроқ каналда Жон Бэрд ва телевидение, Александр Белл ва телефон, Жеймс Харрисон ва музлаткич, шунингдек, Уильям Шокли ва ярим ўтказгичлар ҳақида яна тўртта қисм пайдо бўлади.

Видео инглиз тилида бўлиб, субтитрлар ҳам шу тилда ёзилган. Сериалнинг бошқа тилларда ҳам тақдим этилиш ёки этилмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!