Samsung энди Galaxy’дан ташқари ўта арзон Rize сериясида ҳам смартфонлар чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  2442
  •  11.12.2018 11:16

Samsung энди Galaxy’дан ташқари ўта арзон Rize сериясида ҳам смартфонлар чиқаряпти!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг смартфонларини асосан «Galaxy» номли турли туркумларда тақдим этиб келаётганини биламиз. у энди масалага буткул янгича ёндашаётир...

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Samsung жорий йилнинг ноябрь ойи якунида Rize номли янги савдо маркасини рўйхатдан ўтказган эди. Энди эса улар қаторига яна учта ном қўшилди: Rize10, Rize20 ва Rize30. Ҳужжатларга кўра, улар айнан смартфонларга тегишли, аммо қурилмалар номларида «Galaxy» сўзи умуман қўлланмаган. Шунга кўра, Rize – Samsung томонидан тақдим этилиши режалаштирилаётган смартфонларнинг янги сериясидир.

Ушбу савдо белгилари Буюк Британияда регистрациядан ўтказилган. Шунга кўра, янги смартфонлар нафақат Хитойда, балки Европада ва катта эҳтимол билан бошқа ҳудудларда ҳам расман сотилади. Лекин Rize смартфонларининг хусусиятлари, нархлари, тақдимот вақтлари ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

Дарвоқе, Samsung айни дамда Galaxy сериясида ҳам янги туркумлар жорий этаётир: ҳамёнбоп Galaxy M, ундан ҳам арзон Galaxy R ва букланувчи Galaxy F. Эҳтимол, шулардан Galaxy R деб номланаётгани янги – Rize сериясига айлантирилар. Ҳозирда мавжуд Galaxy J, Galaxy C ҳамда Galaxy On туркумлари эса тугатилади.

Ҳозиргача бозорга чиққан Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!