Samsung энди Galaxy M13'нинг 5G версиясини тақдим этади

Samsung энди Galaxy M13'нинг 5G версиясини тақдим этади

Samsung ўтган ойда Exynos 850 чипи билан жиҳозланган Galaxy M13 4G смартфонини тақдим этган эди. Миш-мишларга қараганда компания энди Dimensity 700 чипига эга бўлган 5G версияси ишлаб чиқармоқчи. 

Маълумотларга кўра, қурилма HD+ резолюциядаги 6.5 дюймли LCD дисплей ва 15 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Смартфоннинг 4/64ГБ ва 8/128ГБ хотирага эга бўлган турлари бўлади. Шунингдек, тезкор хотирани RAM Plus функцияси, доимий хотирани эса миcроСД картаси билан 1ТБ гача кенгайтириш мумкин. 

Galaxy M13 5G модели 5МП селфи, 50МП асосий ва 2МП сатҳ камералар билан жиҳозланади. Унинг жигарранг, кўк ва яшил рангдаги турлари тақдим этилади. Ҳозирча Samsung томонидан смартфон ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмади. Лекин қурилма тез орада тақдим этилиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy смартфони тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!