Samsung энди Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумида бошқа смартфон чиқармайди!

  •   DiMaX
  •  2006
  •  16.09.2019 15:28

Samsung энди Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумида бошқа смартфон чиқармайди!

Россия Федерациясининг «Роскачество» ташкилоти кечагина эълон қилган рейтингга кўра, янги смартфонлар орасида Galaxy Note 10 Plus модели энг зўри экан. Умуман шу пайтгача бозорга чиққан телефонлар борасида ҳам Samsung’нинг яна бир флагмани – Galaxy S10 Plus (сотиб олиш) етакчи.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз еттинчи ҳафта)

Лекин нуфузли инсайдер Эван Бласс (@evleaks) таъкидлашича, ушбу икки флагман ўз туркумларининг сўнгги вакиллари бўлиб қолиши мумкин. Зеро, компания ребрендинг қилиб, Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумларини тугатиш ниятида. Яқин келажакда улар битта янги туркумга бирлаштирилиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, 2020 йилнинг февралидаёқ Galaxy S11 ўрнига Galaxy One русумли смартфон тақдим этилади. Samsung’нинг стилусга эга янги смартфони эса Galaxy One S-Pen деб номланиши кутилмоқда.

Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг. Samsung’нинг ҳозиргача бозорга чиқарилган ҳар хил телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!