Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

  •   DiMaX
  •  2515
  •  21.09.2019 11:50

Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

Турли смартфонсозлар ўзларининг реклама кампаниялари орқали бир-бирларининг устидан кулишлари ҳолларига кўп гувоҳ бўлганмиз. Жанубий кореялик техногигант куни кеча яна хитойлик рақибини майна қилди.

ЎҚИНГ: «Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

Huawei компанияси Мюнхен шаҳридаги махсус тадбирида янги флагманлари – Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro смартфонларини тақдим этганидан хабарингиз бор. Айни шу тақдимот бўлиб ўтаётган вақтда Samsung ўзининг Лотин Америкаси ҳудудидаги мижозларига электрон мактуб йўллаган. Унда эса қуйидаги матн бўлган: «Google иловалари, хизматлари ва янгиланишларидан роҳатланинг».

Кўриб турганингиздек, мактуб ичида яна қуйидагилар бор:

  • Galaxy Note 10 моделини энг зўр Android-смартфон, дея эътироф этган 9to5Google сайтидан олинган иқтибос (цитата);
  • ёнма-ён турган Samsung ва Google логотиплари;
  • Galaxy Note 10 дисплейида акс этган Google иловалари: Google, YouTube, Chrome, Gmail, Google Photo, Maps ҳамда Google Play Store;
  • барча Galaxy Note 10 (сотиб олишхаридорлари YouTube Premium пулли сервисидан 4 ой мобайнида бепул фойдаланишлари ҳақидаги эслатма.

ЎҚИНГ: Android 10’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

Ўзингиз ҳам англаган бўлсангиз керак: жанубий кореялик смартфонсоз юқоридаги электрон мактуби билан Huawei’нинг устидан куляпти, зеро, АҚШ санкциялари туфайли унинг Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro флагманлари Google сервисларидан бебаҳра ҳолда тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Huawei’нинг бундан олдинги – Google сервисларидан ҳамда Android янгиланишларидан маҳрум этилмаган турли смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, мазкур онлайн магазинимизда Samsung телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Смартфон, компьютер ва бошқа электротехника жиҳозлари импортини чеклашлари мумкин!