Samsung энди Snapdragon 660’га рақиб тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  1621
  •  07.06.2017 11:18

Samsung энди Snapdragon 660’га рақиб тайёрламоқда

Жорий йилнинг февралида Samsung ўзининг Galaxy S8 модели учун тўққизинчи сериядаги флагман чипи – Exynos 8895’ни тайёрлаган эди. Мазкур смартфоннинг бошқа модификациясига эса Snapdragon 835 чипи қўйилганидан ҳам хабарингиз бор. Куни кеча Жанубий Корея компаниясининг янги – Exynos 9610 чипи ҳақида ҳам хабар тарқалди. У ўрта тоифадаги смартфонларга мўлжаллаб чиқарилган бўлиб, Snapdragon 660 билан рақобатга киришади. Бу хусусда  GizmoChina ресурси тарқатган хабарга кўра, мазкур маълумотлар Weibo тармоғида эълон қилинган.

Samsung янги чипининг маълумотни қайта ишлаш техник жараёни 14 нанометрга тенг. Exynos 9610 ичида 8 та ядро бўлади: тўртта Cortex-A73 ҳамда тўртта Cortex-A53. Ундаги G72MP3 график процессори эса – NVIDIA маҳсулоти.

Янги чип шу йилнинг тўртинчи чорагида тақдим этилади. Уни илк бора Meizu смартфонларида қўллашлари тахмин қилинаётир. Янги Exynos 9610 чипининг рақиби – Snapdragon 660 эса биринчи марта OPPO’нинг янги смартфонларига ўрнатилади.