Samsung энди Snapdragon 855 чипли, аммо Galaxy S10e’дан ҳам арзон флагман чиқаради!

  •   DiMaX
  •  1670
  •  12.03.2019 15:22

Samsung энди Snapdragon 855 чипли, аммо Galaxy S10e’дан ҳам арзон флагман чиқаради!

Смартфон бозоридаги рақобат сабабли, Samsung компанияси ҳам ўрта ва арзон нархли моделларини кучайтира бошлаган. Яна у шу йилнинг ўзида яна битта арзон флагман тақдим этмоқчи, деб ёзади манбалар.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!

Qualcomm’нинг энг янги ва илғор Snapdragon 855 процессорига таянадиган бўлса-да, Samsung’нинг ушбу смартфони ҳатто Galaxy S10e моделидан ҳам арзон бўлади. Унинг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот йўқ, аммо тахминларга кўра, бу қурилма Galaxy S туркумига мансуб бўлмаслиги мумкин. эҳтимол, гап Samsung Galaxy A90 модели ҳақида кетаётгандир.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy A90 смартфонида Samsung ностандарт камера қўлламоқда: у нафақат корпуснинг юқори қиррасидан чиқади, балки орқа-олдга айланади ҳам.

Дарвоқе, Samsung бўлажак арзон флагманнинг таннархини пасайтириш мақсадида унда AMOLED экрандан воз кечиб, суюқ кристалли дисплей қўллаши мумкин.

Хабарингиз бор – Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги Samsung смартфонларини 859 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10’ларда аллақачон жиддий нуқсон чиқди! (+«жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.