Samsung энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 5G моделини намойиш этди!

  •   DiMaX
  •  1254
  •  02.09.2020 17:35

Samsung энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 5G моделини намойиш этди!

Жанубий кореялик техногигант Galaxy A42 русумли ҳамёнбоп 5G-смартфони тайёрлагани июндаёқ маълум бўлган эди. Ниҳоят, Samsung унинг расмий намойишини ўтказди, лекин уям тўлиқ тақдимот бўлгани йўқ – фақат айрим хусусиятлари ва расмларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини Geekbench’да текшириб кўрди

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A42 5G модели учун бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Snapdragon 690 процессори танланган. Унинг экрани Super AMOLED матрицали бўлиб, диагоналига 6,6 дюйм келади.

Дисплейнинг томчисимон кемтигига жойланган селфи-камеранинг ҳам, квадрат блокдаги квадрокамера модулларининг ҳам резолюцияси ҳозирча маълум қилинмаган. Олдин сизиб чиққан маълумотларга кўра, бош камера жамланмасида 48 мегапикселлик асосий датчик ва 5 мегапикселлик чуқурлик сенсори бўлади.

ЎҚИНГ: Янги рекордчи – Galaxy M51 хусусиятлари тасдиқланиб, аллақачон ўзи дўконга ҳам чиқди!

Galaxy A42 5G моделида яна 5000 мА/соатлик батарея бўлишини, унинг тезкор хотираси 4, доимий хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик эканлигини ҳам айтишмоқда.

Samsung бу моделини яқин орада сотувга чиқаришга ваъда берган, унинг нархи ва барча техник хусусиятлари ҳам ўшанда маълум бўлади. Барчасидан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!