Samsung энг арзон 5G-смартфонини буткул янгича дизайнда тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  2805
  •  01.12.2020 11:03

Samsung энг арзон 5G-смартфонини буткул янгича дизайнда тайёрлабди!

Galaxy A туркумидаги замонавий смартфонларни орқа панелининг дизайнидан таниб олиш мумкин – бош камера модуллари тикка тўртбурчак ичига жойланган. Лекин, инсайдерларга кўра, Samsung ушбу туркумдаги янги – Galaxy A32 5G моделини умуман ўзгача дизайнда ишлаб чиқибди.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A32 илк суратларда!

Янги смартфоннинг бош камераси тўртталик бўлиб, улар умумий блокка олинмаган, балки учта модулдан ҳар бири алоҳида ҳолда корпуснинг орқа юзасидан салгина бўртиб чиққан. Тўртинчи сенсор эса улардан ўнгда, фоточақноқ остида жойлашган:

Айтиш керакки, шунақа дизайн олдин LG Velvet ҳамда LG Q92 5G моделларида ҳам қўлланган.

ЎҚИНГ: Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!

Galaxy A32 5G моделининг олд томони дизайнида эса бирор янгилик йўқ: олд камера экраннинг томчисимон кемтигига жойланган.

Мазкур рендер суратларни ишончли инсайдер Стив Хеммерстоффер (Steve Hemmerstoffer) тарқатган – у Twitter тармоғида OnLeaks ники билан машҳур. Бу информаторнинг бир қатор прогнозлари тўғри чиққанини ҳисобга олсак, Galaxy A32 5G борасида ҳам адашмаётганлиги мантиққа мос.

ЎҚИНГ: Бу мамлакатдаги ўнта смартфондан олтитаси – iPhone. Қолганлари-чи?

OnLeaks ёзишича, Galaxy A32 5G орқа панели пластикдан ишланган. Смартфоннинг экрани диагоналига 6,5 дюйм келади; корпуси эса 164,2х76,1х9,1 миллиметрлик.

Суратларда кўриниб турибдики, бу смартфон USB-C порти ҳамда қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш ҳам мавжуд. Бармоқ изи сканери эса қурилмани ёқиш-ўчириш тугмачасига ўрнатилган.

Galaxy A32 5G яқин ҳафталар ичида тақдим этилиб, Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бўлиши керак. Компания ҳозиргача чиқарган энг арзон шундай смартфон Galaxy A42 модели ҳисобланади, лекин у рақобатчиларникидан икки карра қиммат экан.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олди! (2020 йил 3-чорак)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!