Samsung энг арзон 5G-смартфонини Geekbench’да текшириб кўрди

  •   DiMaX
  •  1345
  •  05.08.2020 14:35

Samsung энг арзон 5G-смартфонини Geekbench’да текшириб кўрди

Ҳозиргача кўплаб хитойлик смартфонсозлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи ҳақиқатан арзон (200 доллар атрофида) телефонлар чиқариб улгуришган. Samsung эса июндаёқ маълум бўлган ҳамёнбоп 5G-смартфони – Galaxy A42 моделлини ҳалиям тақдим этгани йўқ.

ЎҚИНГ: Realme V5 тақдим этилди – Honor 30’га ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфон!

Лекин жанубий кореялик техногигант Galaxy A42 смартфонини аллақачон тайёрлаб улгурган. Хитойнинг 3C регулятори яқиндагина унинг кучли жиҳатини ошкор қилган эди. Энди эса компания бу гаджетини Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрди.

Бенчмарк маълумотлар базасида акс этишича, Galaxy A42 модели Android 10 операцион тизими ҳамда 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Якка ядроли синовда у 615 балл, процессорининг барча ядролари иштирокидаги тестда эса 1799 балл олган:

Энг қизиғи – Galaxy A42 смартфони Qualcomm яқиндагина тақдим этган Snapdragon 690 чипсети базасида ишлар экан. Geekbench маълумотларига кўра, қурилманинг «тизим платаси» lito кодли номига эга. Бу эса айнан Snapdragon 690 процессорининг кодли белгисидир.

Samsung ушбу смартфонидан ташқари, яна битта – Galaxy A32 моделини ҳам 5G-модемли процессор базасида тайёрламоқда. Лекин ундан олдин Galaxy A42 тақдим этилиб бозорга чиқиши мантиққа кўпроқ мос келяпти. Шунда у маълум муддат давомида жанубий кореяликларнинг энг арзон 5G-смартфони бўлиб туради.

ЎҚИНГ: Энг зўр ҳамёнбоп – Galaxy M51 смартфони FCC базасида «қўлга тушди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!