Samsung энг арзон флагмани – Galaxy S20 FE тақдимотини расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2143
  •  14.09.2020 14:58

Samsung энг арзон флагмани – Galaxy S20 FE тақдимотини расман эълон қилди

Кейинги пайтларда Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) смартфони ҳақида турли хабарлар кўпайган эди. Лекин у ҳали тақдим этилмай туриб, Samsung ихлосмандларининг ҳафсаласини пир қилган.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

Ниҳоят, ишлаб чиқарувчи Galaxy S20 FE моделининг расмий намойиш кунини ҳам айтди. Унга кўра, мазкур арзонлаштирилган флагманни 23 сентябрь куни кенг жамоатчиликка кўрсатишади.

Samsung Galaxy S20 FE олд камера учун тирқишли текис экранга эга. AMOLED матрицали дисплейнинг ўлчами диагоналига 6,5 дюймга тенг. У тасвирни Full HD+ форматида узата олади, кадр янгилниш частотаси эса 120 герцга боради.

Жанубий кореяликлар Galaxy S20 FE моделини икки хил версияда чиқаришлари кутилмоқда. Улардан бирининг «электрон юраги» – Snapdragon 865 чипсети бўлса, Samsung иккинчисида ўзининг Exynos 990 процессорини қўллаяпти.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Samsung Galaxy S20 FE бош камерасида иккита 12 мегапикселли ва битта 8 мегапикселли датчик бўлиши айтилган. Смартфонни ўчириб-ёқиш ва овозини баландлатиш-пастлатиш тугмачалари корпуснинг ўнг қиррасида жойлашган. Пастки қиррасида USB-C порти, юқори қиррасида эса SIM-карта уячаси бўлади.

Galaxy S20 FE аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик, у 15 ваттлик тезкор қувватлана олади. Шунингдек, смартфон стереодинамикка эга бўлиб, корпуси IP68 даражасида нам ва чангдан ҳимояланган.

Миш-мишларга қараганда, Samsung бу смартфонини Европада 700 евродан сотмоқчи.

ЎҚИНГ: Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!