Samsung энг арзон смартфонини чиқарди: Galaxy A01 Core нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  17756
  •  21.07.2020 17:40

Samsung энг арзон смартфонини чиқарди: Galaxy A01 Core нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Жанубий кореялик компания Индонезияда онлайн тақдимот ўтказиб, Galaxy A01 Core моделини намойиш қилди. Бу – заиф процессор ва кичик «оперативка»ли смартфонларга мўлжалланган Android 10 Go тизимли қурилмадир.

ЎҚИНГ: Дактилоскопли Super AMOLED экран, 6000 мА/соатлик батарея ва 64 МП квадрокамерали Galaxy M31s сурати, чиқиш санаси ва нархи!

Samsung Galaxy A01 Core максимал 1,5 ГГц частотада ишловчи тўрт ядроли Mediatek MT6739 процессори базасига қурилган. Унинг суюқ кристалли дисплейи диагоналига 5,3 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 1480 х 720 пикселликдир. Смартфоннинг тезкор хотираси 1 ГБ, доимий хотираси эса 16 ГБ ҳажмга эга. Шунингдек, унга яна 512 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйса бўлади.

Смартфон иккита nano-SIM карточка уячасига эга бўлиб, 2G, 3G ҳамда 4G LTE уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Samsung уни USB 2.0 порти ҳамда 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, шунингдек, Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 5.0 интерфейслари билан таъминлаган.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Galaxy A01 Core бош камераси 8 мегапикселлик ва диафрагмаси f/2,2, олд камераси бўлса 5 МПлик ва f/2,4 диафрагмалидир. Бош камера фоточақноқ билан таъминланган ва сониясига 30 кадр частотали Full HD видео олишга қодир.

Қурилманинг олинувчи аккумулятори 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга. Корпуси ўлчамлари 141,7х67,5х8,6 миллиметрга, вазни бўлса 150 граммга тенг. Индонезияда уни кўк, қора ва қизил корпусларда, 74 АҚШ долларига тенг нархда сотишади. Бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш-чиқмаслиги борасида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!