Samsung энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M30s смартфонини расмий суратларда кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  4424
  •  31.08.2019 10:36

Samsung энг «бели бақувват» ҳамёнбоп – Galaxy M30s смартфонини расмий суратларда кўрсатди!

Жанубий кореялик компания февраль ойида тақдим этган Galaxy M30 модели «бели бақувват», яъни 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга энг арзон Samsung смартфонидир. Унинг янгиланган версияси – Galaxy M30s эса янада зўр – нақ 6000 мА/соатлик батарея билан таъминланяпти!

ЎҚИНГ: Samsung’нинг иккита – «лочинкўз салкам флагман» ва улкан батареяли ҳамёнбоп смартфони тайёр!

91mobiles нашри Samsung Galaxy M30s моделининг илк расмий рендер суратларини эълон қилди. Ушбу расмлар мазкур смартфон ҳақида аввал тарқалган хабарларни тасдиқлади. Қурилма корпуси градиент тусли бўлиб, орқа панелининг юқори чап бурчагида, тўртбурчак блок ичида тиккасига учта камера модули ва фоточақноқ жойлашади. Орқа қопқоқ ўртасидан сал юқорироқда эса бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Galaxy M30s корпусининг ўнг қиррасида овозни кўтариш/пастлатиш ҳамда қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачалари жойлашади, чап қирра бўш қолдирилган. Стандарт қулоқчин тирқиши эса корпуснинг пастки қиррасида, қувватлаш порти ёнидан жой олган.

ЎҚИНГ: Бировнинг устидан кулмагин зинхор... Ёхуд, аудиотирқиш машмашаси

Шу пайтгача тарқалган инсайдерлик маълумотларига кўра, Galaxy M30s модели диагоналига 6.4 дюймлик, Full HD+ форматидаги (2400х1080 пикселлик) дисплей билан жиҳозланган. Samsung унга ўзининг Exynos 9610 процессорини ҳамда энг сиғимдор – нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор ўрнатяпти.

Galaxy M30s смартфони 4/6 ГБ тезкор, 64/128 ГБ доимий хотирага эга версияларда чиқарилади. Қурилма One UI график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими билан ишлайди. Асосий камераси 48 + 5 + 8 мегапикселлик, нархи эса 300 долларга яқин бўлиши айтилмоқда.

Samsung ушбу смартфонини сентябрдаёқ намойиш этади, унинг ҳозиргача савдога қўйилган аксарият телефонларини эса атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy A71 смартфони ҳам Geekbench’да кучини кўрсатди: Android 10 ва 8 ГБ «оперативка»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!