Samsung энг катта бозорни деярли қўлдан бой берди!

Samsung энг катта бозорни деярли қўлдан бой берди!

Strategy Analytics бюроси эълон қилган ҳисоботларга кўра, Samsung Electronics дунёдаги энг катта бозорлардан бири – Хитой бозоридаги ўрнини деярли йўқотган. Агар 2016 йилда компаниянинг Хитой смартфон бозоридаги улуши 4,9 фоизни ташкил қилган бўлса, иккинчи кварталда ушбу кўрсаткич 1 – 0.7 фоизга камайган.

Жорий йилнинг апрелдан июнга кадар оралиқдаги уч ойи давомида, Samsung Хитойда атиги 700 000 смартфон сота олди холос. Таққослаш учун, Honor компанияси бир кун ичида 300 000 дона Honor 9X сотишга муваффақ бўлган.

Умуман олганда, Хитойда Samsung смартфонлари савдоси тўсатдан пастлагани йўқ. 2017 йилда компаниянинг Хитой бозоридаги улуши 2,1 фоизга, 2018 йилда – 1,3 фоизгача, жорий йилнинг биринчи кварталида эса 0,7 фоизгача пасайиб кетган.

ЎҚИНГ: Samsung энг кучли Exynos 9825 процессорини тақдим этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!