Samsung энг кучли қувватлагичини ишлаб чиқармоқда!

Samsung энг кучли қувватлагичини ишлаб чиқармоқда!

Компания икки янги  Samsung SE8A  ва Samsung MM101 USB Type-C қувват назоратлагичларини ишлаб чиқаришини эълон қилди. Смартфонлар учун мўлжалланган стандарт аксессуарлардан фарқи шундаки, ушбу қурилма 100 ваттлик юқори кўрсаткичда қувватлай олиши мумкин. Янги типдаги зарядлаш ускунаси смартфонлардан ташқари планшет, ноутбук ва мониторлар учун ҳам ишлаб чиқарилади.

Samsung

Тақдим этилган пресс-релизга кўра, зарядлагичлар USB-PD 3.0 стандарти асосида яратилган ва 100 ваттлик (20 В / 5 А) ташқи етказиб берилувчи қувватни таъминлайди. Унга назоратгич прошивкасига келажакдаги янгиланишларни ўрнатиш имконини берувчи eFlash ички хотираси ўрнатилган. Иккала қурилма ҳам ҳаддан ташқари кучланишдан ҳимояланган.

Samsung Galaxy Note 10 и Galaxy S11 получат 100-ваттную быструю зарядку

Samsung SE8A – бир чипда ҳам қувват назоратлагични, ҳам хавфсизликни таъминлаб берувчи элементларни бирлаштирган соҳадаги илк ечим бўлган. Микросхема имкониятларига шунингдек, хавфсизлик калитини сақлаш ва махфий маълумотларни шифрлаш ҳам киради. Ушбу чипда USB Type-C Authentication технологияси қўлланган.

Samsung MM101 эса маҳсулотни аутентификация қилувчи Advanced Encryption Standard (AES) симметрик шифрлаш алгоритмини қўллаб қувватлайди ва қурилмаларни хавфсиз зарядлаш учун атроф-муҳит намлигини ўлчовчи датчикни ўз ичига олади.  

MM101 айни дамда сўнгги босқичдаги теслардан ўтмоқда, SE8A чипини эса аллақачон оммавий ишлаб чиқариш бошлаб юборилган. Янги микросхемаларнинг сотувга чиқиш санаси кейинроқ эълон қилинади. Аввалроқ, Xiaomi компанияси ҳам 100 ваттлик тезкор зарядловчи қурилмасини кўрсатганди.

ЎҚИНГ: Энг хавфли ноутбукка ҳам харидор топилди – у рекорд нархда сотилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!