Samsung энг кутилаётган – AMOLED-экранли, зўр аккумулятор, процессор, камерали ва арзон смартфони тақдимотини кечиктирди

  •   DiMaX
  •  1328
  •  17.03.2020 17:11

Samsung энг кутилаётган – AMOLED-экранли, зўр аккумулятор, процессор, камерали ва арзон смартфони тақдимотини кечиктирди

Жанубий кореялик техногигант арзон смартфонлар туркумидаги Galaxy M21 моделини кеча – 16 март куни тақдим этиши айтилган эди. Ҳиндистонда ўтказилиши режалаштирилган мазкур маросим номаълум сабабга кўра кечиктирилган.

ЎҚИНГ: Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!

Янги маълумотга кўра, Samsung ушбу смартфонини эртага – 18 март, чоршанба куни намойиш этади. Коронавирус тарқалиши хавфи туфайли тақдимот онлайн форматда, Деҳли вақти билан соат 12:00 да бўлиб ўтади.

15 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олувчи нақ 6000 мА/соатлик аккумулятори сабабли Samsung бу моделини «ваттомонстр» дея мақтамоқда.

ЎҚИНГ: Samsung ҳали тақдим этмаган арзон смартфон – «ваттомонстр» аллақачон онлайн дўконга чиқди!

Шу билан бирга, Galaxy M21 хусусиятлари ҳақида янги маълумотлар ҳам пайдо бўлди. Уларга кўра, Samsung мазкур гаджетни диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-экран билан таъминламоқда; дисплейнинг тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида. Смартфонни 4 ёки 6 гигабайтлик тезкор ҳамда 64 ёхуд 128 гигабайтлик доимий хотирага эга конфигурацияларда олиш мумкин бўлади. Яна унда иккита SIM-карта слотидан ташқари, MicroSD-карта учун алоҳида уяча ҳам кўзда тутилган.

Смартфоннинг корпуси 159х75,1х8,9 миллиметрлик ўлчамга эга бўлиб, 188 грамм тош босади. Унга замонавий USB-C порти ўрнатилиши билан бирга, анъанавий 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши ҳам ўз жойида қолади.

ЎҚИНГ: Бўлажак бестселлер – Samsung’нинг арзон «учкўз» смартфони стартга тайёр!

Galaxy M21 бош камераси 48, 8 ҳамда 5 мегапикселлик, селфи-камераси эса 20 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади. Унинг аппарат таъминоти асосида Exynos 9611 процессори ётиши айтилмоқда.

Шунча муҳим хусусиятлари билан Galaxy M21 модели тахминан 200 АҚШ доллари атрофида нархланиши кутилаётир. Агарда шу маълумот тасдиқланса, у ҳам бултурги «аждод»и – Galaxy M20 сингари, йилнинг энг бестселлер смартфонлари қаторига кириши аниқ.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди