Samsung энг қиммат флагмани нархини нақ учдан бир қисмига пасайтирди!

  •   DiMaX
  •  7721
  •  20.01.2020 10:50

Samsung энг қиммат флагмани нархини нақ учдан бир қисмига пасайтирди!

Galaxy S10 смартфонлар туркумини Samsung ўтган йилнинг баҳорида намойиш этган эди. Уларнинг энг каттаси – Galaxy S10 Plus стандарт вариантларидан ташқари, яна эксклюзив тарзда, керамик корпусларда ҳам чиқарилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20, S20+, ва S20 Ultra'ларнинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Керамик корпусдаги Samsung Galaxy S10+ оқ ва қора рангларда, 12 гигабайтлик тезкор ва нақ 1 терабайтлик доимий хотирага эга талқинда тақдим этилган. Хитойча Янги йил муносабати билан Samsung ушбу энг қиммат флагманини анча арзонлаштириб сотувга қўйди.

«Осмон ости салтанати»да керамик корпусли Galaxy S10+ шу кунгача 1 603 долларга тенг нархда сотилиб келаётган эди. Энди эса Samsung хитойликларга уни 1 020 доллардан таклиф этяпти! Кўриб турганингиздек, ушбу смартфон деярли ўз нархининг учдан бир қисмига арзонлашган.

Бу «сахийлик»нинг сабаби ҳам маълум: Samsung яқинда ушбу туркумнинг янги – Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra моделларини тақдим қилади ва бултурги флагманлар харидоргирлигини йўқотади. Бунинг устига, ҳали булардан олдин Xiaomi ҳам ўзининг Mi 10 туркумидаги смартфонларини намойиш этяпти.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra ўлчамини ўзаро ва бошқа флагманлар билан солиштирамиз