Samsung «энг қудратли Galaxy қурилмаси»нинг тақдимот кунини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  904
  •  14.04.2021 11:21

Samsung «энг қудратли Galaxy қурилмаси»нинг тақдимот кунини эълон қилди

Жанубий кореялик етакчи технологик компания бу йилги учинчи Galaxy Unpacked конференциясини эълон қилди. 28 апрелда бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда у «энг қудратли Galaxy қурилмаси»ни намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто Galaxy A32 моделидан ҳам арзон чиқади!

Samsung бу йил январь ойидаги илк Galaxy Unpacked маросимида Galaxy S21 туркумидаги флагманларини намойиш этган бўлса, мартдаги конференцияси Galaxy A сериясидаги янги смартфонлар тақдимотига бағишланган эди. Бироқ апрелдаги тадбирида компания кенг жамоатчиликка бирор янги смартфон кўрсатмайди, дейилмоқда хабарларда.

Инсайдерларга кўра, 28 апрелдаги маросимда Samsung янги ноутбук тақдим этиши мумкин. Аввалроқ ушбу техногигант янги ноутбуклар тайёрлаётгани, улар бозорга Galaxy Book Pro ҳамда Galaxy Book Pro 360 номлари остида чиқиши айтилган. Мазкур девайслар кучли аппарат таъминоти ҳамда OLED-экранларга эга бўлиб, 5G технологияси ва S-Pen стилусини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Samsung яна янги букламафонлар ҳам тайёрламоқда, аммо уларни ёз ойларидагина тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!