Samsung энг харидоргир смартфонининг давомчисини аллақачон оммавий ишлаб чиқара бошлади

  •   DiMaX
  •  3365
  •  02.11.2019 14:11

Samsung энг харидоргир смартфонининг давомчисини аллақачон оммавий ишлаб чиқара бошлади

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A50 смартфони (сотиб олиш) – бутун дунёда энг яхши қабул қилинган моделлардан биридир. Жорий йилнинг биринчи ярмида у энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида кучли учликдан жой олган.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ учинчи ҳафта)

Samsung ҳозирда ушбу моделнинг давомчиси бўлмиш Galaxy A51 смартфонини тайёрламоқда. Galaxy A50 жорий йил февралнинг охирида намойиш этилганини ҳисобга олсак, унинг кейинги талқини ҳам 2020 йилнинг тахминан ўша пайтларида чиқса керак.

Лекин инсайдерларга кўра, компания Galaxy A51 моделини тезроқ тақдим этишга шошиляпти. Ҳиндистондаги заводида аллақачон ушбу смартфонни серияли тарзда ишлаб чиқариш бошланган, демоқда манбалар.

Аввалроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, афсуски, Galaxy A51 модели ўз «аждод»идан кўра тезкорроқ бўлмайди. Чунки унда қўлланадиган Exynos 9611 чипсети Galaxy A50 процессори – Exynos 9610’дан айтарли фарқ қилмайди.

Galaxy A51 нархи борасида ҳозирча маълумот йўқ, лекин аллақачон савдога чиқарилган аксарият Samsung телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: 108 МП камерали Galaxy A91 флагмани эртароқ чиқади, бу туркумда яна тўққизта смартфон бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!