Samsung эски смартфонлар эгаларини яна умидвор қиляпти

  •   DiMaX
  •  1497
  •  18.04.2020 13:52

Samsung эски смартфонлар эгаларини яна умидвор қиляпти

Аввалроқ Galaxy S9, Galaxy S9+ ҳамда Galaxy Note 9 моделларига One UI 2 график қобиғи чиқмаслиги айтилган эди. Лекин сўнгги маълумотларга кўра, жанубий кореялик техногигант бу флагманлар эгаларини хурсанд қилади.

ЎҚИНГ: Samsung'чиларга иккита хабар бор: бири яхши, бири ёмон. Қайси биридан бошлайлик?

Samsung компаниясининг Ҳиндистондаги расмий вакили Galaxy S9+ фойдаланувчиси билан кечган суҳбатида айтишича, ушбу туркум моделларига One UI 2.1 талқинидаги график қобиқ чиқарилишидан ҳали умид қилса бўлади. Бироқ мазкур апдейтнинг қачон тақдим этилиши борасида у ҳатто тахминий бўлса ҳам маълумот бермаган.

Икки йил аввалги флагманлар эгаларига умид бағишловчи яна бир ҳолат бор – Galaxy Note 10 Lite моделига яқинда One UI 2.1 тарқатилган. Тўғри, бу «енгиллаштирилган» фаблет янги – жорий йилнинг бошида намойиш этилган. Лекин унинг «электрон юраги» – айни ўша 2018 йилги флагманлардаги процессор қўлланган.

Айтиб ўтиш керакки, One UI 2.1 график қобиғи смартфонларга Galaxy S20 туркумидаги флагманлар билан тақдим этилган янги функциялар ва имкониятларни бахш этади. Улар қаторида янгича AR-эмодзилар, тезкор файл алмашиш – Quick share, Music Share, видео суратга олишда «профессионал» режим, олд камера орқали сониясига 60 кадр тезлигида 4K форматли видеосъёмка ва бошқалар мавжуд.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!