Samsung — етакчи

Samsung — етакчи

Samsung ўз ватани Жанубий Кореяда 2019 йилнинг тўртинчи чорагидаги смартфон савдоларида энг катта улушга эга бўлди.

Counterpoint'га таяниб Korea Herald'нинг хабар беришича, ўтган йилнинг октябрь—декабрь ойларида компания мамлакат смартфон бозорининг 57% ига эгалик қилган. Бу учинчи чоракдаги кўрсаткичдан 14% камроқдир.

Пасайишга қарамасдан, 10 та энг кўп сотилган смартфонларнинг 7 таси Samsung'ники бўлган. Кореяда энг оммабоп ақлли телефон Galaxy Note10+ 5G бўлган, ундан кейинги поғоналарни эса iPhone 11 ва Galaxy Note10 5G'лар эгаллаган.Иккинчи ўринни эса 28% лик улушга эга Apple банд қилган. Компаниянинг ушбу натижасига, шубҳасиз, iPhone 11 оиласининг савдолари сабабчи. Учинчи ўринда эса 15% билан LG турибди.

Умуман олганда, Корея бозори 2019 йилнинг учинчи чорагига нисбатан 1.6% га кенгайган.

ЎҚИНГ: Samsung кейинги авлод RAM'ини оммавий ишлаб чиқара бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!