Samsung Exynos 9820 қудратли М4 ядроси билан монстрга айланмоқчи

  •   Saroy
  •  1164
  •  12.06.2018 17:19

Samsung Exynos 9820 қудратли  М4 ядроси билан монстрга айланмоқчи

Samsung янги авлод Exynos 9820 учун флагман процессори устида иш бошлаб юборган. Хитойлик инсайдерларнинг таъкидлашича, бу қурилма ишлаш самарадорлиги бўйича монстрга айланармиш.

Exynos 9820 га тўртинчи Mongoose  итерацияси ишлатилади. Бу Samsung’нинг ўз ишланмаси бўлиб, узунқулоқ гапларга қараганда M4 сезиларли даржада қудратли бўлади ва энг юқори энергия самарадорлигига эришади. Кутилишича, Корея гигантининг янги платформаси Geekbench ўтказадиган  кўп босқичли тестда 13 000 балл олиши мумкин. Шу вақтгача чиқарилган мобиль платформаларининг ҳали бирортаси ҳам ушбу чўққидан ўта олгани йўқ. Ҳозирча фақат  Apple A12 чипига ана шундай натижани башорат қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9: «жонли» сурат янги тугмачани ва яна айрим жиҳатларни фош этди

Агар Samsung ишлаб чиқаришни йўлга қўя олса, янги чип 7 -нанометрли технологияси бўйича ишлаб чиқарилади, Аксинча бўлса, 10-нанометрли техпроцессда қолишга тўғри келади.

Exynos 9820 базасида чиқадиган биринчи смартфон бармоқ излари сканери бўлган дисплейли Samsung Galaxy S10 флагмани бўлади. Хабарда айтилишича, биринчиликка даъвогарлик қилааётган флагманнинг тақдимоти 2019 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган CES халқаро кўргазмасида уюштирилади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung «камбағалбоп флагман»ларини тақдим этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.