Samsung флагман планшетини ҳам кутилганидан олдинроқ чиқаради (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1253
  •  28.07.2018 17:02

Samsung флагман планшетини ҳам кутилганидан олдинроқ чиқаради (+«жонли» видео)

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy S9 флагманлари савдоси кўнгилдагидек кетмаётганидан хабарингиз бор. Айнан шунинг учун ҳам у тўққизинчи авлод фаблетини ҳар йилгидан аввалроқ тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 савдоси — бундан баттари бўлмайди!

Android Headlines портали хабарига кўра, Samsung нафақат планшетофонини, балки Galaxy Tab S4 планшетини ҳам кутилган вақтдан илгарироқ намойиш этишни режалаштирган. Лекин уни айни шу 9 августдаги Galaxy Note 9 тақдимот тадбирида эмас, балки ундан ҳам аввал, алоҳида бир тадбирда жамоатчиликка кўрсатишади.

Айни дамда эса Galaxy Tab S4 планшетининг суратини кўришингиз мумкин:

Galaxy Tab S4 дисплейнинг барча томонларида юпқа ромга эга эканлиги билан ўзининг «аждод»ларидан фарқ қилади. У доимги «Уйга» тугмачасидан ва, катта эҳтимол билан, бармоқ изи сканеридан ҳам маҳрум бўлади. Бунинг ўрнига унга, худди Samsung’нинг сўнгги флагманларидаги сингари, кўз ёйи ҳамда қиёфа сканерлари ўрнатилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy Tab S4 планшет тармоқларда пайдо бўлди: ғилофли-клавиатура ва S Pen стилуси билан

Мана, Samsung’нинг Galaxy Tab S4 планшетини илк «жонли» видеода ҳам томоша қиламиз:

Жанубий кореяликлар Galaxy Tab S4 планшетини чоршанба – 1 август куни намойиш этишмоқчи. Унгача бу гаджет ҳақида янгиликлар бўлиб қолса хабар берамиз – биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр Android-планшети билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.