Samsung флагманининг арзонлаштирилган – «фанатча» версияси аллақачон сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  586
  •  26.05.2021 11:53

Samsung флагманининг арзонлаштирилган – «фанатча» версияси аллақачон сотувга чиқди

Ҳозирда Samsung Electronics компаниясининг кутилаётган гаджетларидан бири Galaxy S21 FE (ёки Galaxy S21 Fan Edition) номли смартфондир. Фанатларга бағишлаб нархи пасайтирилган бўлса-да, унинг ҳам Snapdragon 888 процессори базасида тайёрлангани ҳақида ёзганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп флагман – Galaxy S21 FE икки хилда чиқади: 4G-версияси янада арзон!

Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши маълум бўлган, аммо жанубий кореялик гигант ундан олдин бошқа бир қурилмасининг «фанатча» версиясини намойиш қилди. Бу қурилма унинг фанатларга бағишланган илк планшети – Galaxy Tab S7 FE (ёки Galaxy Tab S7 Fan Edition) бўлиб, ортиқча шов-шувларсиз Германиядаги расмий сайтига чиқарган.

Galaxy Tab S7 FE 5G планшетининг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик варианти 649 еврога баҳоланган, Samsung уни қора ва кумушранг корпусларда таклиф этмоқда. Планшетнинг яна 6/128 ГБлик версияси ҳам чиқади, аммо униси ҳозирча сотувга қўйилмаган.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий Samsung фанати бўлиш сизга қанчага тушади?

Galaxy Tab S7 FE модели ҳам Galaxy Tab S7+ флагмани каби улкан – диагоналига 12,4 дюймлик экран ва 10 090 мА/соатлик аккумуляторни сақлаб қолган. Бироқ нархига мослаб унинг айрим хусусиятлари пасайтирилган: янги планшетда LCD-дисплей қўлланган, Snapdragon 865 ўрнига Snapdragon 750G чипсети ўрнатилган.

«Фанатча» планшетнинг экрани WQXGA форматида (2560х1600 пикселлик), камералари 5 ва 8 мегапикселлик. Galaxy Tab S7 FE 5G қўшалоқ динамикка эга, Bluetooth орқали S Pen стилусини қўллаб-қувватлайди. Samsung уни Android 11 операцион тизими устига қурилган One UI 3.1 график қобиғи билан чиқарган.

Планшет USB Type-C порти орқали 45 ваттлик тезкор зарядланади, 5G ҳамда 4G LTE, Wi-Fi (802.11 ac, 2,4 ва 5 ГГц), Bluetooth 5.0, GPS, Beidou, Galileo ва ГЛОНАСС симсиз интерфейсларига эга.

ЎҚИНГ: One UI 4.0 (Android 12) гача янгиланувчи Galaxy'лар рўйхати билан танишамиз