Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

  •   DiMaX
  •  1447
  •  06.07.2020 12:12

Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари ҳозирда энг зўр ва оммабоп смартфонлардандир. Лекин уларнинг айнан Samsung мақтаган жиҳатида муаммолар чиққан.

ЎҚИНГ: Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

Энди эса Samsung Galaxy S20 туркумидаги гаджетлар эгалари навбатдаги ишкалга дуч келишди. Galaxy S20, S20+ ҳамда S20 Ultra флагманлари қувват олишдан бош тортяпти!

Жаҳон бўйлаб ушбу моделлар соҳибларининг турли форумларда ёзишларича, уларнинг айримларида смартфонлар умуман заряд олмаяпти. Бошқа бирларида эса қувват ола бошлайди, аммо бу жараёнда бир неча дақиқадан сўнг қувватланмай қолади. Бунда қувватлаш кабелини суғуриб туриб, қайтадан уласа ишлаб кетади.

Айтиш керакки, Galaxy S20’ларни нафақат бегона зарядлаш ускунаси, балки ўз қадоғида келган қувватлагич билан зарядлашда ҳам шундай бўляпти. Смартфонни ўчириб-ёққач, у одатдагидек қувват олишда давом этади, лекин кейинроқ яна шу муаммо такрорланаверади.

Яхшиямки, бу ҳолат кўп тарқалмаяпти экан, асосан Германиядаги фойдаланувчилар шикоят қилишган. Samsung эса бу масалага ҳозирча расмий муносабат билдирмаган. Афтидан, муаммо дастурий таъминот билан боғлиқ бўлиб, компания навбатдаги янгиланиш билан уни бартараф этса керак.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.