Samsung флагманларига барқарор One UI 3.0 прошивкасининг жўнатилишига оз қолди

Samsung флагманларига барқарор One UI 3.0 прошивкасининг жўнатилишига оз қолди

Galaxy Note20 ва Galaxy Note20 Ultra смартфонлари учун One UI 3.0 бета дастури ўтган ой очилган эди. GSMArena'нинг қатор манбаларга таяниб хабар беришича, ушбу дастур бугун Жанубий Кореяда ёпилди, бу эса барқарор One UI 3.0 прошивкасининг жўнатилишига жуда оз фурсат қолганини билдиради.

Бироқ, бошқа мамлакатлардаги Note20 фойдаланувчилари ҳозир ҳам бета янгиланишларини қабул қилишлари мумкин, сабаби дастур Жанубий Кореядан ташқарида расман ёпилганича йўқ.

Galaxy S20 линейкаси флагманлари учун One UI 3.0 бета дастури бир қатор давлатларда ҳали ҳам давом этмоқда. Прошивканинг барқарор талқини қачон жўнатилиши ҳозирча номаълум бўлса-да, Samsung'нинг форум модераторлари энг сўнгги бета апдейт барқарор прошивкага жуда ўхшашлигини маълум қилди. Бундан чиқди, S20'лар учун бета дастур ҳам тез орада ёпилиши мумкин.

ЎҚИНГ: 6.5" экран, 5,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy A12 ва A02s'лар тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!