Samsung флагманларини ижарага олинг

Samsung флагманларини ижарага олинг

Кеча Samsung компанияси Grover билан ҳамкорликда Германия учун флагман смартфонлар ижараси дастурини тақдим қилди.

Ушбу дастур доирасида сиз 1/3/6/12 ойлик муддатга Galaxy S20 смартфонлари ижарага олиб ишлатишингиз мумкин. Ижара муддати қанча узоқ бўлса, ойлик тўлов ҳам шунча кам бўлади.

Масалан, агар Galaxy S20 FE смартфонини бир ойга ижарага олмоқчи бўлсангиз, 59.90 евро, уч ойликка олмоқчи бўлсангиз, ҳар ой 49.90 евро, олти ойга олмоқчи бўлсангиз, ойлик 39.90 евро, бир йилга эса 29.90 евродан ҳар ой тўлаб борасиз.

Galaxy S20 ижараси эса 99.90 / 69.90 / 59.90 / 49.90 евро, Galaxy S20+ ники бўлса 109.90 / 74.90 / 64.90 / 54.90 еврога тенг. S20 Ultra'ни ишлатмоқчи бўлганлар эса ҳар ой 119.90 / 99.90 / 79.90 / 69.90 евродан тўлаб боришлари керак бўлади.

Компания ҳозирча фақат мана шу таклифларни тақдим этмоқда. Бироқ дастур доирасига яна бошқа моделларни ҳам босқичма-босқич қўшиб бориш режалаштирилаётган кўринади. Ижара хизмати ҳозирча фақат Германияда мавжуд бўлиб, Samsung'нинг Европадаги бошқа бозорлар борасидаги режалари аён эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21, S21+ ва S21 Ultra'ларни ўта сифатли рендерларда кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!